Линклар

logo-print

Олимжон Тўхтаохунов Путин билан учрашуви ҳақида гапирди


Russia -- "Taiwanchik" Alimjan Tokhtakhunov, 30May2013.

Russia -- "Taiwanchik" Alimjan Tokhtakhunov, 30May2013.

Шу йил апрел ойида АҚШ ҳукумати “пул ювиш”га доир янги айбловлар билан айблаган россиялик тадбиркор ва ҳомий, баъзи доираларда эса криминал авторитет, деб юритиладиган Олимжон Тўхтаохунов (Тайванчик) Озодлик мухбирларига эксклюзив интервю берди.


"Тайванчик" лақаби билан танилган асли тошкентлик Олимжон Тўхтаохунов Озодлик билан бунга қадар қурилган телефон орқали суҳбатда АҚШ томони иддаоларини тўлиқ рад этиб, америкалик терговчиларнинг ҳар қандай саволига жавоб беришга тайёр эканини айтган эди.

Бу гал эса Озодлик радиоси мухбирлари билан учрашиш ва видеомулоқотга рози бўлган Тўхтаохунов журналист саволларига тўлиқ ва самимий жавоб беришга уринди.

Суҳбат давомида у Россия президенти Владимир Путин ва Россия ҳукумати аъзолари билан хос муносабатлари, ҳукумат даражасидаги тадбирларда иштироки, мол-мулки борасида мавжуд нозик саволларга ҳам жавоб берди.

Қуйида суҳбатни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.








Олимжон Тўхтаохунов 1949 йилда Тошкентда туғилган. Ёшликда “Пахтакор” футбол жамоаси дублида ўйнаган. Ўша йиллари машҳур “алюминий қироли” Михаил Черной ва Россия теннис бўйича терма жамоаси бошлиғи Шамил Тарпишчевлар билан танишган.

Собиқ Совет Иттифоқининг энг машҳур қиморбозларидан бўлган. “Россия футбол жамғармаси” президенти, ҳозирда ёпилиб кетган “Метропол”, “Европа”, “Осиё” казинолари хўжайини.

1999 йилда ҳомийлик ишлари учун “Муқаддас Константин ордени” рицари унвонига сазовор бўлган.

Кўплаб Россия шоу-бизнеси вакиллари – Иосиф Кобзон, Алла Пугачева, София Ротару, Никита Михалков, Дарья Донцова ва бошқалар билан дўстлашган.

Форбс жиноятчилар рўйхатида бешинчи ўринга қўйилган. АҚШ ФТБси томонидан қидирилаётган ўнта “энг хавфли жиноятчилар” қаторидан ўрин олган.

Уйланган, тўрт нафар фарзанднинг отаси.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG