Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:47

Слава Охунов: "Ўзбекистон - илҳомим менинг!"


Слава Охунов.
Слава Охунов.
Ўзбекистонлик таниқли рассом¸ файласуф, ёзувчи ва журналист Вячеслав Охунов асари Венеция Биенналесида муаллиф иштирокисиз намойиш этилмоқда. Европага “чиқиш визасини” ололмаган санъаткор Озодлик билан суҳбатда замонавий санъат, сиёсат, жамият, таълим-тарбия ва маънавият тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

55-Венеция Биенналесида ўз асарини ўзи намойиш қила олмаган Вячеслав Охуновни биз Москвадаги “Винзавод” Замонавий санъат марказида учратдик.

Бу санъат маркази қарийб 200 йил давомида вино ва пиво ишлаб чиқарган завод ҳудудида жойлашгани учун бундай ғаройиб номга эга. Бу заводда ҳамма нарса ғайриоддий ва ноодатийдир.

Марказ ҳовлисининг қоқ ўртасида ўрнатилган “Чебурашка ва тимсоҳ Гена” ҳайкали остида хаёлга чўмилиб ўтирган Слава Охуновни суҳбатга тортдик.

“Нега сиз бошқалар каби Ўзбекистонни тарк этмайсиз ва четда ижодингизни давом эттирмайсиз?” саволимизга рассом Ўзбекистонсиз у илҳомлана олмаслиги, бу мамлакатда ўрнашган муҳит унинг фикрини тинимсиз озиқлантириб туришини айтади.

В.Охунов: "Ўзбекистон мени илҳомлантиради!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:42:32 0:00
XS
SM
MD
LG