Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:00

Собянин истеъфога чиқишини эълон қилди


4 июн куни Москва мэри Сергей Собянин истеъфога чиқишини маълум қилди. Шаҳар жамоатчилик палатаси йиғилишида у истефога кетиш сабабларини шаҳар мэри лавозимига кузда бўладиган тўғридан-тўғри сайловларда иштирок этиш нияти билан изоҳлади. Кузатувчилар Собяниннинг бу қадамини сиёсий ўйин ўлароқ баҳоламоқда.

4 июн куни Москва мэри Сергей Собянин истеъфога чиқишини маълум қилди. Шаҳар жамоатчилик палатаси йиғилишида у истефога кетиш сабабларини шаҳар мэри лавозимига кузда бўладиган тўғридан-тўғри сайловларда иштирок этиш нияти билан изоҳлади. Кузатувчилар Собяниннинг бу қадамини сиёсий ўйин ўлароқ баҳоламоқда.

Москва мэри Сергей Собяниннинг кузда бўладиган сайловда шаҳар мэри лавозими учун курашиш мақсадида муддатдан олдин истеъфога чиқишини маълум қилди.

4 июн куни шаҳар Жамоатчилик палатаси йиғилиши аъзолари унга тўғридан-тўғри сайловларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун ҳозирдан мэрлик курсисини бўшатишни тавсия қилгани айтилмоқда.

- Яқин кунларда Россия президентига муддатдан олдин мэрлик лавозими учун сайлов ўтказиш илтимоси билан мурожаат қиламан, деди Сергей Собянин.

Москва раҳбари Сергей Собяниннинг истеъфога кетиши тўғрисидаги миш-мишлар бундан бир кун олдин айрим оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди.

“Ведомости” нашри якуний қарор президент Владимир Путин ва Сергей Собянин ўртасида 5 июнга белгиланган учрашувдан кейин қабул қилинишини маълум қилди.

Ўтган сайловлар тўғрисидаги қонунга сўнгги йилларда киритилган қатор ўзгартишларга мувофиқ, Собяниннинг муддатдан олдин истеъфога чиқиши билан боғлиқ Москва мэрлигига бўлажак қайта сайлов сентябр бошларига тайинланиши керак.

Бу қонунга биноан, истеъфога чиқиб кетган губернатор ёки унга тенглаштирилган Москва шаҳар мэри кейинги икки йил давомида президент рухсати билан бу сайловларда иштирок этиши мумкин.

Кузатувчилар шу тариқа Собянин ўзининг энг “хавфли” рақиби Михаил Прохоровни мэрлик сайловидан чиқариб ташлашни режалаштирганини тахмин қилмоқда.

Гап шундаки, 8 сентябрга белгиланажак мэрлик сайлови бошланишига қадар миллиардер Михаил Прохоров ўзининг кўплаб чет эл активларини бировнинг номига ўтказишга улгурмай қолади.

Москва ҳокими лавозими учун курашга ҳозирда судланаётган мухолифатчи Алексей Навалний, “ПАРНАС” ҳаракати етакчиси Борис Немцов, “Яблоко” лидери Сергей Митрохин, санъаткор Сергей Троицкий ва Яшиллар ҳаракати вакили Олег Митволлар аллақачон қўшилгани маълум.

Россиянинг энг йирик мегаполиси ва иқтисодий маркази ҳисобланган Москвани бошқаришга собиқ шаҳар ҳокими Юрий Лужков ҳам иштиёқ билдирган.

Айни пайтда, Москвада мэрлик лавозимига сайлов сўнгги 10 йил давомида биринчи маротаба ўтказилади.

Маҳаллий ижтимоий сўров марказларидан бири ўтказган сўровга кўра, москваликларнинг ярмидан кўпи мэр тўғридан-тўғри сайланиши зарур, деб ҳисоблайди.

Сергей Собянин 2010 йилда ўша пайтдаги Россия президенти Дмитрий Медведев томонидан истеъфога чиқарилган Юрий Лужков ўрнига тайинланган эди.

Россиялик сиёсий таҳлилчи Дмитрий Орешкин Кремл Москва мэри лавозими учун муддатидан олдин ўтказиладиган сайловдан келадиган манфаатдорлик ҳақида Озодликка тушунтириш берди.

- Буни муайян имтиёзларга эга бўлиш сабаби билан изоҳлаш мумкин. Яъни, рақиб номзодлар тайёр бўлмаган пайтда ва ҳокимиятни сақлаб қолиш керак бўлганда. Содда қилиб айтсам, На Прохоров, на Лужков бу сайловга тайёргарлик кўришга улгурмай қолади. Тўғриси, мен бу номзодлар, жумладан Навалнийда ҳам, ғолиб чиқишга реал имкониятлари мавжудлигига ишонмайман. Чунки, ҳозирча Собяниннинг халқ орасида обрўси катта, деди таҳлилчи Дмитрий Орешкин.

Унинг фикрича, агар сентябрда Москва мэрлигига сайловлар ҳақиқатан ўтказилса, Путин ҳукумати ғалабага эришиш ва Москвани сақлаб қолиш учун сайловларни сохталаштириш ҳамда рақибларга қарши ахборот урушини бошлаб юбориши мумкин.
XS
SM
MD
LG