Линклар

Туркия Бош вазири ўринбосари Булент Аринч ҳукумат беш кун давом этган зўравонликлардан сабоқ чиқарганини айтди.

Сешанба куни Истанбул шаҳрида сўзлаган Аринч ҳукумат халқ истагини беписанд қолдирмаслигини айтди ва фуқароларни норозилик намойишларини тўхтатишга чақирди.

Туркиядаги зўравонликлар Истанбулнинг Тақсим майдонидаги тинч намойишлар полиция томонидан куч билан тарқатилганидан кейин бошланди.

Тинч намойишлар эса майдондаги дарахатларни кесиш режасига қарши ўтган жума куни бошланган эди. Полиция зўравонлигидан сўнг намойишлар тез фурсатда пойтахт Анқара ва бошқа шаҳарларга ёйилди.

Намойиш қатнашчилари Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг истеъфосини ҳам талаб қилдилар.

Хабарларга кўра, зўравонликлар оқибатида камида икки киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG