Линклар

Сундсвалл судидан: Айбланувчи кўрсатмасида зиддиятлар аниқланди


Швед полициячилари Нодира Аминова шахсиятини ҳимоя қилиш мақсадида¸ 2012 йилги маҳкамага уни юзига ниқоб тутилган ҳолда олиб келган эди.

Швед полициячилари Нодира Аминова шахсиятини ҳимоя қилиш мақсадида¸ 2012 йилги маҳкамага уни юзига ниқоб тутилган ҳолда олиб келган эди.

Таниқли имом Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдга алоқадорликда айбланаётган Нодира Аминованинг кўрсатмаларида зиддиятли нуқталар борлиги аниқланди. Швециянинг Сундсвалл шаҳрида икки ўзбек - Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар устидан бораётган маҳкамада прокурор зиддиятли, деб топган далиллар намойиш қилинмоқда.


Швед прокурори Кристер Петерссон киритган шикоят асосида 3 июн куни бошланган суд ҳайъатига 828 саҳифалик айблов хулосаси берилган.

Ушбу маҳкамада иштирок этаётган ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Обутов аппеляция тартибидаги маҳкаманинг иккинчи кунида айлов хулосасига тиркалган видеоматериаллар билан таништирилганини айтди.

- Асосан, видео кўряпмиз. Унда ўтган сафарги маҳкамадан олдин прокурорнинг Нодира Аминова билан суҳбатлари қайта таҳлил қилиняпти. Мен бир қанча нарсаларга эътиборни қаратмоқчиман. Яъни, прокурорнинг саволларига Нодира ҳар хил жавоб берганига оид жуда кўп гап-сўзлар бор, деди Обутов.

Қуйида Муҳаммадсолиҳ Обутов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.




Обид қори Назаровга 2012 йилнинг 22 февралида уюштирилган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинган икки ўзбек — Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар ўтган йили 26 апрел кунги маҳкама қарори билан оқланган эди.

Исботини топмади, дея суд томонидан бекор қилинган айбловда ўзбекистонлик эр-хотиннинг Обид қорига ўқ узгани гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга жиноий шерик экани иддао қилинган.

Швед прокурори илгари сурган айблов асосида Обидхон қорига ўқ узганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси, 1978 йил туғилган Юрий Жуковскийнинг қаерда экани ҳам ҳозирча кенг жамоатчиликка номаълум қолмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG