Линклар

АҚШ 37 та ширкатни “қора рўйхат”га қўшди


АҚШ расмийлари Эрон раҳбарлари манфаатларига хизмат қилган 37 та ширкатни “қора рўйхат”га киритдилар.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу ширкатларнинг вазифаси Эрондаги ҳукмрон режимга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларни айланиб ўтишга кўмаклашиш бўлган. Мазкур ширкатлар орасида “ҚирғизТрансАвиа” ширкати ҳам бор.

“Қора рўйхат”га тушган ширкатлар бутун дунё бўйлаб фаолият юритган ва Эрон лидерларига ҳар йили миллиардлаб доллар даромад келтирган.

Сўнгги ҳафта ичида бу Вашингтоннинг Теҳрон ядровий дастурига алоқадор Эрон ҳукумати ва ширкатларига нисбатан жорий этилмиш санкцияларга оид тўртинчи қарори бўлиб ҳисобланади.

Ғарб мамлакатлари расмийлари Эронни ядровий қурол яратишга уринаётганликда гумонламоқда, Эрон расмийлари эса бу иддаони рад этиб келадилар.
XS
SM
MD
LG