Линклар

logo-print

Россия: Саид Амиров ўзига қўйилаётган айбловларга рози эмас


Шу кунда Москвадаги ҳибсхонада ушлаб турилган Саид Амиров 15 йилдан буён Махачқалъа мэри лавозимини эгаллаб келган.

Шу кунда Москвадаги ҳибсхонада ушлаб турилган Саид Амиров 15 йилдан буён Махачқалъа мэри лавозимини эгаллаб келган.

Ўтган ҳафта икки ой муддатга ҳибс этилган Махачқалъа мэри Саид Амировга сешанба куни расман айблов билдирилди.

Гап Россия Жиноят кодексининг икки моддаси, яъни дастлабки терговни олиб бораётган шахс ҳаётига суиқасд қилганлик ва ноқонуний равишда қурол сотганлик моддалари ҳақида бормоқда.

- Амиров айблов билдириш ҳақидаги баённомани имзолашдан бош тортди, у ўзига қўйилаётган айбловларнинг ҳеч қайсисига рози эмас, - деди Амировнинг адвокати Марк Крутер.

Унинг айтишича, Амиров Москвадаги “Лефортово” тергов ҳибсхонасидаги сақлаш шароитидан норози.

1 июн куни ҳибсга олинган Саид Амиров 15 йилдан буён Махачқалъа мэри лавозимини эгаллаб келган. Унга қарши кўплаб суиқасдлар уюштирилган ва ана шундай суиқасдларнинг биридан кейин у ногиронлар аравачасига михланиб қолганди.

Тергов расмийлари Амировни доғистонлик терговчи Арсен Гаджибеков ўлимига алоқадорликда гумонламоқдалар.
XS
SM
MD
LG