Линклар

Қоҳира суди сешанба куни маҳаллий ва хорижий нодавлат ташкилотларининг чет элдан ноқонуний равишда пул олганлик ва Мисрда лицензиясиз ишлаганликда айбланмиш 43 нафар ходимига нисбатан ҳукм чиқарди.

Кўпи сиртдан судланган айбланувчилар турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиндилар. Уларга берилган максимал жазо муддати 5 йилни ташкил қилди.

Судланганлар орасида АҚШ, Норвегия, Сербия, Германия ва бир неча араб давлатининг фуқаролари бор.

Суд АҚШнинг қатор ноҳукумат ташкилотларига тегишли офисларни ёпиш ва уларнинг мулкларини мусодара қилиш ҳақида ҳам қарор чиқарди.

Мисрда 2011 йил охиридан буён текширилаётган иш Қоҳира ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига сабаб бўлган. АҚШ расмийлари Мисрга бериладиган ва йилига тақрибан 1,5 миллиард долларни ташкил этадиган ёрдам ҳажмини қисқартиришлари мумкинлиги ҳақида билдиргандилар.
XS
SM
MD
LG