Линклар

logo-print

Қурманбек Бакиев Беларус фуқаролигини олганини тасдиқлади


Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев.

"Интерфакс" агентлиги томонидан сешанба куни ёйинланган интервюда Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев 2010 йилда Беларус фуқаролигини олганини айтиб, бундан буён уни Қирғизистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги талабномалар қонунга хилоф келишини билдирган.

Шунингдек, Бакиев сиёсатдан бутунлай кетганини эълон қилган.

Қурманбек Бакиев 2010 йил апрелида содир бўлган воқеалардан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган. Унга митингчиларни ўққа тутилиши бўйича бир неча айб қўйилган.

Жорий йилнинг феврал ойида Бишкек ҳарбий суди президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Медет Садирқулов ўлими бўйича Қурманбек Бакиевни сиртдан 24 йилга озодликдан маҳрум қилган, унинг укаси – давлат қўриқчилик хизматининг собиқ бошлиғи Жаниш Бакиевга эса умрбод қамоқ жазоси тайин қилинган.
XS
SM
MD
LG