Линклар

logo-print

Афғон, тожик ва туркман президентлари янги темир йўл лойиҳасини эълон қилишади


Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари бугун ўз мамлакатлари ҳудудидан ўтувчи темир йўл лойиҳасини расман эълон қилиши кутилмоқда.

400 километр узунликда қурилиши режаланган темир йўл Афғонистоннинг Акина –Андхой шаҳрини Туркманистоннинг Атамурат Яманназар ва Тожикистоннинг Панж шаҳарларини ўзаро боғлайди.

Ҳамид Карзай, Имомали Раҳмон, Қурбонқули Бердимуҳаммадовлар март ойида мазкур лойиҳа бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолашганди.

Мазкур лойиҳа Афғонистонни минтақа давлатлари билан боғловчи иккинчи йўналишдаги темир йўл бўлади. 2011 йилда Афғонистонни Ўзбекистон билан боғловчи 75 километрлик темир йўл ишга туширилган эди.
XS
SM
MD
LG