Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

АҚШ ва Россия Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказиш режасини мухокама қилади


АҚШ ва Россия расмийлари бугун Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказиш режасини мухокама қилишлари кутиляпти.

Женевада бўладиган мухокамаларда БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича вакили Лаҳдор Броҳимийнинг қатнашиши кутиляпти.

Мазкур мухокамалар БМТ Сурияда уришаётган ҳар икки тараф кимёвий қуроллардан фойдаланилганини эълон қилганидан бир кун ўтиб амалга ошяпти.

20 кишидан иборат БМТ комиссияси ҳулосасига кўра, кимёвий ҳужумлар Суриянинг Хон ал-Ассал, Алеппо, пойтахт Дамашқ яқинидаги Ал Утайба шаҳарларининг аҳоли яшаш ҳудудларида шу йил март ва апрел ойларида содир этилган.

Сурияда Башар ал Ассадга тарафдор кучлар ва исёнчилар ўртасида икки йилдан ошқироқ вақтдан буён қонли мужодала давом этмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар ўтган ой Москвада бўлган музокаралар пайти Сурияда қон тўкилишларга чек қўйиш учун Женева шаҳрида анжуман ўтказишга келишишган эди.
XS
SM
MD
LG