Линклар

logo-print
Покистонда 11 май кунги сайловда ғолиб чиққан “Покистон мусулмонлар лигаси” партияси етакчиси Навоз Шариф бош вазир этиб сайланди.

Мамлакат парламентидаги 342 депутатдан 244 нафари Навоз Шариф номзодини ёқлаб овоз берди.

–Ўтган давр Покистон учун демократия нақадар муҳим эканини исботлади. Демократия биз учун ягона танлов, - деди Навоз Шариф бош вазирликка сайланиши ортидан қилган чиқишида.

Шариф бугуннинг ўзида Покистоннинг янги бош вазири сифатида қасамёдга келтирилади.

63 ёшли Навоз Шариф 1990–1993 ва 1997-1999 йилларда Покистон бош вазири бўлган.
XS
SM
MD
LG