Линклар

Туркия бош вазири муовини намойишчилар билан учрашишини билдирди


Туркия бош вазири ўринбосари Булент Аринж Истанбул, Измир ва Анкара шаҳарларида ҳукуматга қарши намойиш ўтказаётган гуруҳлар вакиллари билан учрашишини билдирди.

Туркия полицияси олти кундан буён давом этаётган аксил-ҳукумат намойишлари иштирокчиларига қарши бугун ҳам кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичларни қўллади.

Аввалроқ, жаноб Аринж Истанбулдаги Гези боғидаги қурилиш ишларига қарши намойишлар пайти жароҳат олган кишилардан кечирим сўраган ва полиция "ҳаддан зиёд куч қўллаган"и нотўғри бўлганини айтганди.

Хабарларга кўра, Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги Измирда 25 киши ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумот тарқатганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Мухолифат улар одамларни намойишга қўшилишга ундаганликлари учун ҳибсга олинганликларини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG