Линклар

Москва метросида рўй берган ёнғиндан бугун 47 киши жабр кўрди. Куйиш оқибатида етти киши, жумладан бир ёш бола касалхонага ётқизилди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, бугун эрталаб Москва метроси Соколники линиясининг "Библиотека имени Ленина" ва "Охотный ряд" бекатлари орасидаги қисмида электр кабел ёниб кетган.

Ёнғин ортидан мазкур линия бекатлари ва поездларидан 4500 йўловчи эвакуация қилинган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Москва метросининг Соколники линияси энг гавжум линия ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG