Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:10

"Паризод" филми Ню Йорк фестивалида мукофот олди


Ўзбекистонлик режиссёр Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Паризод” филми Ню Йоркдаги Евросиё филм фестивалининг “Энг яхши режиссура учун“ номинацияси бўйича мукофот олди.

Филм ёзувчи Эркин Аъзамовнинг "Фаришта" киноқиссаси асосида суратга олинган. Киноасарда тасвирланган қишлоқ ҳаёти, одамлари, фариштадек қизнинг беғубор туйғулари томошабинни ўзига жалб қилади.

Ню Йоркдаги фестивал доирасида ҳаммаси бўлиб 25 та филм намойиш этилди.

“Паризод” филми ўтган йилнинг августида Россиянинг “Киношок” фестивалининг Гран-приси соҳиби бўлган эди. Кетма-кет халқаро мукофотларга сазовор бўлаётган бу филм сўнгги йилларда ўзбек киночилари эришган жуда оз муваффақиятлардан бири ҳисобланади.

Ўтган ҳафта мазкур филм Парижда ҳам намойиш этилди.

“Ўзбеккино” миллий агентлигига кўра, Ўзбекистонда йилига 50 дан зиëд бадиий филм суратга олиниб, экранларга чиқарилмоқда.
XS
SM
MD
LG