Линклар

Сурияда ҳукумат кучлари стратегик муҳим шаҳар ҳисобланган Қусаир устидан назоратни қўлларига олганлар.

Чоршанба куни Сурия давлат телевиденияси ҳукумат армияси Ҳомс вилоятининг Қусаир шаҳрини тўлалигича назорат қилаётгани, шаҳар учун жангларда бир неча "террорчи" ўлдирилгани ҳақда хабар қилди.

Мамлакатдаги исёнчи кучлар ҳам бу хабарни тасдиқлашди. Ўтган ой Эрон билан бевосита боғлиқ бўлган “Ҳезболла” гуруҳи ўз жанггарилари Сурия ҳукумат кучлари таркибида Қусаир учун жанг қилаётганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG