Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:46

Туркияда намойишчиларга куч қўлланишига масъул амалдорлар истеъфоси талаб этилди


Туркияда намойиш ўтказаётган демократик кучлар вакиллари Истанбул ва Анкара ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида намойишчиларга нисбатан куч қўлланишига масъул амалдорлар, жумладан шаҳар ҳокимлари ва полиция раҳбарлари истеъфога чиқарилишини талаб этдилар.

Туркия бош вазири ўринбосари Булент Аринж Истанбул ва Анкара шаҳарларида ҳукуматга қарши намойиш ўтказаётган гуруҳлар вакиллари билан учрашув чоғида, шунингдек, Истанбулнинг Таксим майдонидаги қайта таъмирлаш ишлари тўхтатилиши ва ҳибсга олинган намойишчилар озод этилиши каби талаблар ҳам илгари сурилди.

Туркия полицияси олти кундан буён давом этаётган аксил-ҳукумат намойишлари иштирокчиларига қарши бугун ҳам кўздан ёш сиздирувчи газ ва сув пуркагичларни қўллади.

Аввалроқ, жаноб Аринж Истанбулдаги Гези боғидаги қурилиш ишларига қарши намойишлар пайти жароҳат олган кишилардан кечирим сўраган ва полиция "ҳаддан зиёд куч қўллаган"и нотўғри бўлганини айтганди.

Измирда 25 киши ижтимоий тармоқларда нотўғри маълумот тарқатганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Мухолифат улар одамларни намойишга қўшилишга ундаганликлари учун ҳибсга олинганликларини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG