Линклар

logo-print

Ўзбекистон давлат бюджети профицит билан ижро этилгани айтилмоқда


Ўзбекистон Молия вазирлиги 2013 йилнинг биринчи кварталида давлат бюджети 86,7 миллиард сўмлик профицит билан бажарилганини иддао қилмоқда.

Вазирлик берган ҳисоботга кўра, бу давр ичида Ўзбекистон давлат бюджетига бўлган кирим, мақсадли фондларни ҳисобга олмаганда, 5,36 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 24,8 фоизини ташкил этган.

Бюджет ҳаражатлари эса, мақсадли фондларни ҳисобга олмаганда, 5,28 триллион сўмга ёки ялпи ички маҳсулотнинг 24,4 фоизига етган.

Ўзбекистоннинг 2013 йилги давлат бюджети 1,2 триллионлик дефицит билан қабул қилинган эди.

Мустақил экспертлар Ўзбекистон иқтисоди ёпиқ бўлгани боис, расмийлар берадиган рақамларни шубҳа остига олишади.
XS
SM
MD
LG