Линклар

Афғонистонда 16 тинч фуқарони ўлдирган АҚШ аскари ўлим жазосига тортилмайди


АҚШ ҳарбий суди Афғонистонда 16 нафар тинч фуқарони қасддан ўлдирганликда айбланаётган аскар Роберт Бейлснинг ўз айбига иқрор бўлиб, қилган баёнотини қабул қилди.

Шундай қилиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган Бейлс ўтган йилнинг март ойида Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида содир этган жинояти учун ўлим жазосига тортилмайдиган бўлди.

Август ойига режалаштирилган судда ҳакамлар ҳайъати энди Бейлсни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қиилиш масаласини кўриб чиқади.

Афғонистон ва Ироқдаги қатор ҳарбий амалиётларда қатнашган 39 ёшли Бейлс қотилликларни амалга оширганини чоршанба куни бўйнига олди.

Вашингтон яқинидаги Люис-МакКорд ҳарбий базасида ўтган судда Бейлс ўз ҳаракатларини оқловчи бирор бир сабаб келтира олмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG