Линклар

АҚШ ҳукумати Ливанда жойлашган Ҳизбуллоҳ гуруҳи ва Эронни “Суриядаги жангчиларини дарҳол олиб чиқиш”га чақирди.

Чоршанба куни эълон қилинган ёзма баёнотида Оқ Уй Суриянинг Қусайр шаҳрида исёнчи кучларга қарши уюштирилган ҳужумлар кўплаб тинч фуқаролар ўлимига сабаб бўлганини кескин қоралади.

Баёнотда айтилишича, Қусайрдаги исёнчиларни якка ўзи сиқиб чиқара олмаслигини билган Сурия ҳукумати Ҳизбуллоҳ ва Эрон жангчилари ёрдамидан фойдаланган.

Аввалроқ Араб Лигаси ҳам Ҳизбуллоҳнинг Суриядаги ҳарбий интервенциясини қоралаган эди.

Чоршанба куни Сурияда ҳукумат кучлари стратегик муҳим ҳисобланган Қусайр шаҳрида назоратни қўлга киритганини маълум қилган эди.

Исёнчилар чегарада жойлашган бу шаҳар орқали Ливандан керакли юклар ва жангчиларни олиб келиб турган.
XS
SM
MD
LG