Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барак Обама мамлакатнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райсни миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлади.

Бу ҳақда чоршанба куни Вашингтонда уюштирилган матбуот йиғинида маълум қилган АҚШ президенти Райсни “давлат манфаатларини биринчи ўринга қўювчи ҳақиқий ватанпарвар” ва “намунали давлат хизматчиси” дея тарифлади.

Барак Обаманинг яқин сафдошларидан бўлган Сюзан Райс янги лавозимда 1 июл куни истеъфога чиқиши кутилаётган Том Донило ўрнини эгаллайди.

Райснинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланиши республикачилар норозилигини уйғотиши мумкинлиги айтилмоқда.

Райснинг ўтган йили Ливиядаги АҚШ элчихонасига қилинган ҳужумга нотўғри таъриф бериши республикачиларнинг кескин танқидига сабаб бўлган эди.

АҚШнинг БМТдаги янги элчиси этиб Саманта Пауэр тайинланди.
XS
SM
MD
LG