Линклар

logo-print
Европа институтлари Латвиянинг евро валютаси ҳудудига қўшилишини мақуллади.

Чоршанба куни Европа марказий банки ва Европа Комиссияси чиқарган баёнотда айтилишича, Латвия барча кўрсаткичлар бўйича евро валютасини қабул қилиш шартларига жавоб беради.

Болтиқбўйи давлати 2014 йилдан бошлаб евро валютасига ўтиши мумкин.

Латвиянинг евроҳудудга қўшилиши бўйича якуний қарор июл ойида Европа Иттифоқи Молия вазирлари тарафидан қабул қилиниши керак.

Агар евроҳудудга қўшилса, Латвия евро валютасига ўтган 18 давлатга айланади.

Икки миллион аҳолига эга Латвия ЕИга 2004 йили қўшилган

Ижтимоий сўровлар натижаларига кўра, 2008-2009 йилги молиявий инқироздан муваффақиятли чиқиб олган Латвиянинг аксар аҳолиси мамлакатнинг евро валютаси ҳудудига қўшилишига қарши.
XS
SM
MD
LG