Линклар

logo-print
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон пайшанба куни мамлакатга қайтмоқда. Туркияда унинг истеъфосини талаб қилаётган норозилик намойишлари давом этмоқда.

Эрдўғон Шимолий Африка мамлакатлари, жумладан Марокаш, Жазоир ва Тунисга қилган сафарини якунламоқда.

Истанбулнинг Тақсим майдонидаги боғ реконструкциясига қарши чиқишлар билан бошланган аксилҳукумат намойишлари кўлами каттайиб, пойтахт Анқара ва бошқа шаҳарларга ҳам кўчди.

Эрдўғон намойишларни нодемократик, дея атаб уларнинг ортида экстремистлар турганини таъкидлади. Бироқ унинг ўринбосари Булант Аринж полиция намойишчиларга қарши куч қўллагани учун узр сўради.

Чоршанба куни касаба уюшмаларининг минглаб аъзоси Тақсим Майдонидаги норозиларга қўшилди. Намойишчилар Истанбул, Анқара ва бошқа шаҳарлар полиция бошлиқларининг ишдан олинишини талаб қилди.

Ўтган жума куни бошланган тартибсизликлар оқибатида камида икки киши ўлдирилди ва минглаб одам, жумладан, полициячилар жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG