Линклар

Жанубий ва Шимолий Кореялар ўзаро музокарага принципда рози


Кейсанг саноат мажмуаси Жанубий Корея Билан Шимолий Корея ўртасидаги муносабатлар таранглашгани боис ёпиб қўйилган.

Кейсанг саноат мажмуаси Жанубий Корея Билан Шимолий Корея ўртасидаги муносабатлар таранглашгани боис ёпиб қўйилган.

Бир неча ой давом этган қарама-қаршиликлардан кейин Жанубий Корея ва Шимолий Корея музокара ўтказишга принципда рози эканликларини билдиришди.

Пайшанба куни Шимолий Кореянинг коммунист ҳукумати жануб билан Кейсанг мажмуасини қайта очиш тўғрисида музокарага тайёрлигини билдирди. Шимолий Корея ҳудудида жойлашган ва икки давлат фуқаролари тарафидан бошқариладиган Кейсанг саноат мажмуаси жануб ва шимол ўртасидаги муносабатлар таранглашгани боис ёпиб қўйилган.

Давлатга қарашли Шимолий Корея марказий хабар агентлиги шунингдек, Пхеньян бошқа масалалар, жумладан чегаранинг икки тарафида бир-биридан ажраб қолган қариндошларнинг бирлашвувига оид масалани муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди.

Жанубий Кореянинг Бирлашиш масалалари бўйича вазирлиги шимолнинг музокараларга оид таклифини “ижобий қабул қилгани”ни билдирди. Бунга оид тафсилотлар кейинроқ очиқланади, дея баён қилди расмий Сеул.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар Шимолнинг ўтган йил декабрида сунъий йўлдошни осмонга учириши ва феврал ойида ядровий синов ўтказиши ортида таранглашган эди.
XS
SM
MD
LG