Линклар

Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари уч мамлакатни бирлаштирувчи темир йўл қурилишини бошлаш маросимида қатнашди.

Ҳамид Карзай, Имомали Раҳмон ва Қурбонқули Бердимуҳаммедовлар иштирокидаги расмий маросим 5 июн куни Туркманистон шимолидаги Лебоп вилоятида ўтказилди.

Уч президент Атамират шаҳарчасида бошланаётган темир йўлнинг биринчи қисми остига президентлар келажак авлодлар учун хабар солинган капсулани кўмишди.

Давлат раҳбарлари шу йилнинг март ойида темир йўлни қуриш тўғрисидаги ўзаро англашинув меморандумига қўл қўйган эди. Тмеир йўлнинг биринчи қисми Туркманистоннинг Атмират ва Яммамназар шаҳарчаларини боғлайди.

Карзай билан Бердимуҳаммедов ўртасида 2011 йилнинг май ойида эришилган келишувга кўра, темир йўл полотноси кейинчалик Афғонистоннинг Акина-Адхой шаҳарчасигача бориб, Туркманистон, Афғонистон ва Тожикистонни ўзаро боғлаши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG