Линклар

Ал-Ассад қўшинлари Ғулон тепаликларидаги ўтиш пунктини исёнчилардан қайтариб олди


Президент Башар ал-Ассад тарафида курашаётган кучлар Сурия-Исроил чегарасида, Ғулон тепаликларидаги ўтиш пунктини назоратга олгани хабар қилинмоқда. Ғулон тепаликларидаги Қунайтра ўтиш пункти қисқа муддат Сурия исёнчилари қўлида бўлди.

Исроил армиясининг маълуми қилишича, ал-Ассад кучлари пайшанба куни Қунайтра ўтиш пунктини танклар ёрдамида эгаллаб олган.

Пайшанба кунининг биринчи ярмида Қунайтра Сурия исёнчилари тарафидан эгаллаб олинган эди.

Исроил ва Сурия ўртасидаги сулҳ келишувига кўра, мазкур минтақани Австрия тинчликпарвар кучлари назорат қилади. Австрия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, тинчликпарвар аскарлар ҳеч бир талафотсиз минтақадан чекинган.

БМТ тинчликпарвар кучлари бошлиғи Эрве Ладсу Сурия-Исроил чегарасида отишма содир бўлганини тасдиқлади. Қунайтра Исроил ва Сурия ўртасидаги ягона ўтиш йўлидир. Ғулон тепаликларининг аксар қисми 1967 йилдаги Олти кунлик урушда Исроил томонидан босиб олинган.
XS
SM
MD
LG