Линклар

logo-print

Ўзбекистон Эрондан Тожикистонга кетаётган юкларни тўхтатиб қолди


Душанбеда ўтказиладиган “Эрон саноат товарлари” кўргазмасига олиб кетилаётган ашёлар Ўзбекистон чегарасида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Росбалт агентлиги Эроннинг Тожикистондаги элчихонасига таяниб хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, куни-кеча ашёларни олиб кетаётган юк машиналари ҳайдовчилари Ўзбекистон божхоначилари бу мамлакат ҳудуди орқали ўтишга рухсат бермаётгани ҳақида Душанбедаги элчихонани хабардор қилган.

Душанбеда кўргазма ўтказилиши ҳақида расман 10 кун аввал эълон қилинган. Тожикистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон чегарасидаги ҳодиса туфайли кўргазмани кейинга қолдиришга қарор қилинган. Тожик расмийлари Эрондан Тожикистонга кетаётган юкларнинг Ўзбекистон чегарасида тўхтатиб қолиниши биринчи марта рўй бермаётганини қайд этишмоқда.
XS
SM
MD
LG