Линклар

Москвада ўтган йилнинг май ойида президент Валадимир Путинга қарши намойишлар пайтида зўравонлик содир этганликда айбланаётган 12 киши устидан дастлабки суд эшитувлари бошланди.

Судланувчилар “оммавий тартибсизлик”, полицияга ҳужум қилиш каби қонунбузарликларда айбланмоқда ва баъзилари саккиз йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.

Зўравонликлар Москванинг Болотная майдонида, Путин учинчи президентлик муддатига қасамёд келтиришидан бир кун олдин мухолифат намойиши пайтида рўй берган.

Мухолифат фаоллари рўй бепган зўравонликлар расмийлар томонидан махсус уюштирилган провокация эканини айтиб келишади.

Путин ҳокимиятига қарши ўтказилган бу норозилик 2011 йил декабридаги парламент сайловларидан кейин чиққан норозиликларнинг энг каттаси бўлди.

Москва суди биноси олдида норозилик чиқиши эҳтимоли боис полиция кучлари ташланди.
XS
SM
MD
LG