Линклар

Яна пластик карточкалар муаммоси...

Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Гувалак қишлоғидан қўнғироқ қилган пенсионер Наримон ака ўзи яшайдиган минтақада бир неча ойдан бери пенсия пуллари пластик картага ўтказилаётгани, аммо "Халқ банки"да нақд пул бўлмагани сабабли пенсионер ва ногиронлар бошқа банк ходимлари “ёрдами”да пенсияларни 12-13 фоиз ҳисобига нақд пулга айлантириб олаётганларидан нолиди:

- Бизларда Косон туманининг қишлоғида пенсияларимизни 100 фоиз пластикка айлантирди. 40 фоиз деган экан. Энди бу кимнинг қарори бўлган, президентнинг қарорими ҳеч ким билмайди, ҳамма сарсон. Бир хил момоларимиз бор, қарияларимиз бор, ногиронларимиз бор, бечоралар мана бугун ҳам Косонга боргандим, сарсонгарчилик, пенсиясини ололмаган. Пенсияни олиш учун, ўша "Агробанк"нинг олдида пулни алмаштириб бераяпти 12 фоизга. Борасиз, 100 мингдан 12 минг олиб қолаяпти. Банкнинг ўзидан пул чиқаради. Машинанинг орқасига қўяди. Багажникда қат-қат пул. Пулни алмаштириб бераяпти.

Озодлик: Қачондан бери пенсия пластик карточкага ўтказилади?

- ....

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



"Капиталбанк"да бедодлик!?

Ўзбекистондаги "Капиталбанк" ҳиссадорлик-тижорат банки хориждан жўнатилган пулни олувчиларга хизмат ҳақи жорий қилди. 1 июндан чет элдан "Капиталбанк" орқали пул олаётган фуқаролар 300 долларгача бўлган пул жўнатмаси учун 3 доллар, ундан ортиқ миқдордаги пул учун беш доллар хизмат ҳақи тўлайди.

Бунақа тўлов ҳозирча фақат "Капиталбанк"да пайдо бўлгани айтилмоқда.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидан қўнғироқ қилиб ўзини Ботир ака деб таништирган фуқаро "Капиталбанк"нинг ўзи яшайдиган тумандаги бўлимида хориждан пул олмоқчи бўлганлар майда долларни ПАЙНЕТдан 3000 сўмдан сотиб олишга мажбур бўлаётганидан шикоят қилди:

- Мана бугун Қоракўл туманидаги автовокзал олдидаги "Капиталбанк"ка бордим Россиядан юборилган 300 долларни олиш учун. Ўша пулни олиш учун банк 3 доллар пул сақлаяпти. Переводни юборган пайтда хизмат ҳақи тўланадику. Булар энди “Ҳисоб рақами очамиз. Кўчирамиз” дейди. Ҳисоб рақами нима учун очади? Юборилган переводга ҳисоб рақами очилмайдику. Уч доллардан пул олаяпти. Ҳеч кимда майда 1 долларлик йўқ. Доллар билан олаяпти. 1 долларликни ëнбошдаги Пайнетга ўтказиб, ўша ерда 3000 сўмдан сотаяпти. Давлатнинг доллари оборот бўлаяпти...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



***************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG