Линклар

logo-print
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон шимолий Африка давлатларига қилган тўрт кунлик сафаридан сўнг намойишлар майдонига айланган Истанбулга қайтди.

Истанбул аэропортида Бош вазир бир неча минг тарафдори томонидан кутиб олинди.

Норозилик намойишлари ҳақида гапирар экан, Эрдўғон уларни ноқонуний ҳаракатларга яқин бўлгани ва дарҳол тўхтатилиши кераклигини айтди.

Намойишчилар талабларига қарамай, Бош вазир Истанбулдаги Гези боғида режалаштирилган қурилишлар бекор қилинмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Туркиядаги норозилик акциялари Истанбулнинг Тақсим майдонига яқин Гези боғида қурилиш ишлари бошлаш учун рухсат берилганига қарши ўтган ҳафта бошланганди.

Намойишчилар Эрдўғон етакчилик қиладиган исломий қарашлардаги Адолат ва тараққиёт партиясини ҳуқуқбузарликда айблаб, Бош вазир истеъфосини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG