Линклар

Россия президенти Владимир Путин ва унинг турмуш ўртоғи пайшанба куни телевидение орқали ажрашишаётгани ҳақида маълум қилишди.

Россия24 телеканалига берган интевюда Владимир Путин бундай қарор Людмила Путина билан биргаликда қабул қилинганини айтди.

“Сўнгги пайтда биз бир-биримизни деярли кўрмаймиз, иккимиз ҳам ўз ҳаётимиз билан яшамоқдамиз”, деди Россия президенти.

Людмила Путина эса президентга миннатдорчилик билдириб, ажрашишга қарамай икковлон яқин алоқаларни сақлаб қолишини билдирди.

Владимир Путин ва Людмила Шкребнева 1983 йилда турмуш қуришган. Улар икки фарзандга эга – Мария ва Екатерина.
XS
SM
MD
LG