Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июн куни сафарда Хитой терма жамоасига қарши ўтган ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хитойнинг Хаххот шаҳрида ўтган учрашувда ҳисоб мезбонлар тарафидан ўйиннинг 31-дақиқасида очилди.

Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлим тугашига бир дақиқа қолганда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Голга ҳужумчи Улуғбек Бақоев муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Икки тарафдан бўлган кескин ҳужумларга қарамасдан ўйин сўнггигача ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатамиз, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 июн куни Сеулда Жанубий Корея терма жамосига қарши 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари доирасидаги учрашувда майдонга тушади.

Агар ушбу ўйинда Жанубий Корея жомоаси устидан ғалаба қозонса, Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин.
XS
SM
MD
LG