Линклар

Россиянинг 200 га яқин фуқароси айни дамда Ал-Қоида жангарилари сафига Суриядаги урушда қатнашмоқда.

Бу ҳақда Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников пайшанба куни Қозон шаҳрида ўтган хафсизлик масалалари бўйича йиғинда билдирди.

Унга кўра, Суриядаги урушда қатнашаётган россияликлар асосан Шимолий Кавказдан бўлиб, “Кавказ Амирлиги” номли гуруҳ аъзоларидир.

Хавфсизлик хизмати раҳбари Сурияда президент Башар Ассад кучларига қарши урушда жангарилар сафида курашмоқчи бўлган россияликлар нафақат Россия ва унинг қўшнилари, балки Европа ва Америка давлатларига ҳам таҳдид солишини таъкидлади.

Бортниковнинг айтишича, россиялик жангарилар Сурияда янги тажрибага эга бўлиб, ватанга қайтиш олдидан у ердаги террор гуруҳлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиши мумкин.
XS
SM
MD
LG