Линклар

logo-print

Австралия Ташқи ишлар вазири Иордания жамоасидан узр сўради


 Аднан Ҳамад.

Аднан Ҳамад.

Австралия Ташқи ишлар вазири Боб Карр футбол бўйича Иордания терма жамоаси тренерининг Мелбурн халқаро аэропортида ушлангани учун кечирим сўради.

Пайшанба куни иорданиялик тренер Аднан Ҳамад Мелбурн аэропортида ҳужжатлари жойида бўлишига қарамасдан тўрт соат ушлаб турилган эди.

Иордания футбол ассоциацияси ушбу ҳолат бўйича Австралия футбол ассоциациясидан изоҳ берилишни талаб қилди.

11 июн куни Мелбурнда Иордания ва Автралия футбол жамоалари учрашуви бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG