Линклар

logo-print
Расмий Тошкент Тожикистонга қарашли “ТАЛКО” алюминий заводининг зарари натижасида Сурхондарё вилоятининг шимолий минтақаларидаги экологик вазият ёмонлашгани юзасидан БМТга мактуб йўллади.

Бу ҳақда хабар қилган БМТ янгиликлар маркази маълумотига кўра, мактуб Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов номидан жўнатилган.

“Тожикистоннинг “ТАЛКО” алюминий заводининг зарарли саноат чиқиндилари натижасида юзага келган трансчегаравий ифлосланиш Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлигига таҳдид туғдираяпти” дейилади мактубда.

Ҳакимов ушбу мактубда “ТАЛКО” салбий таъсирининг атроф муҳит, маҳаллий аҳолигининг саломатлиги ва генофонди ҳамда вилоят экотизимига етказаётган талофатининг кўлами мисли кўрилмаган даражага етган”ини ёзган.

Ўзбек расмийси “ТАЛКО”нинг зарарли фаолиятига чек қўйиш зарурлигини таъкидлаган.

Ўзбекистон ҳукумати 2013-2017 йиллар учун қабул қилган Атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури доирасида “ТАЛКО” ширкати Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти атроф муҳитига етказаётган зарари муаммосига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятига қўшни Турсунзода шаҳрида жойлашган Тожикистон алюминий заводи 1975 йилда ишга туширилган. Алюминий заводининг атроф муҳитга зарари муаммоси собиқ Совет Иттифоқи тарқалганидан кейин, 90-йиллардан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги мунозара манбаси бўлиб келади.
XS
SM
MD
LG