Линклар

logo-print
Истанбулнинг Тақсим майдонидаги намойишчилар ўзаро маълумот алмашиш ва ўз хабарларини Интернет орқали тарқатишда Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқларини ишлатиш баробарида кейинги пайтда оммалашаётган WhatsAppдан ҳам кенг фойдаланмоқда.

Туриялик намойишчиларнинг айтишича, WhatsApp намойишчилар ҳаракатини ташкиллаштириш жараёнида энг самарали восита ҳисобланмоқда.

3G ёки Wi-Fi ёрдамида WhatsApp орқали чекланмаган миқдорда ёзишмалар қилиш имкони намойишчиларга қўл келмоқда.

Намойишчиларга кўра, WhatsApp ёрдамида улар ўз гуруҳларида махфий маълумотларни ўзаро алмашиш имконига эга бўлаяпти.

Ушбу ижтимоий тармоқ орқали матнли маълумотлардан ташқари аудио, видео ва фотолар алмашиш имкони мавжудлиги боис ҳам намойишчилар орасида WhatsApp оммалашмоқда.

Туркияда 31 майдан буён давом этаётган намойишлар давомида WhatsApp орқали маълумот алмашиш бошқа ижтимоий тармоқларга нисбатан хавфсизроқ ҳисобланмоқда.

Айниқса чоршанба куни Измирда 25 кишининг ижтимоий тармоқлар орқали "туҳмат" маълумотлар тарқатганлик айби билан ҳибсга олиниши ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг жорий ҳафтада Twitter тармоғини "жамият учун хавфли" дея таъкидлаганидан сўнг WhatsApp норозиларнинг асосий кураш воситасига айланди.

23 ёшли Чиғатой Нуҳўғли Тақсим майдонида намойишчиларга нисбатан кўздан ёш оқизувчи газ қўллангач, намойишчиларга тиббий ёрдам берувчи кўнгилли шифокорлар сафига қўшилди.

Талаба йигит Чиғатойнинг айтишича, Twitter орқали турли сохта маълумотлар тарқалаётган пайтда WhatsApp уларга намойишчилар билан аниқ маълумот алмашиш воситаси сифатида кўмак бераяпти:

- Жуда кўплаб ёлғон маълумотлар тарқатилаяпти ва биз ҳақиқий дўстларимиз ҳамда аниқ маълумот алмашиш учун WhatsAppдаги гуруҳимиздан фойдаланамиз, дейди Чиғатой Нуҳўғли.

Маҳаллий блоггер ва ижтимоий медиа бўйича эксперт Арзу Ғайбулла WhatsApp ҳали Twitter ва Facebook даражасига етмаган деб ҳисоблайди. Лекин эксперт хоним фикрича, WhatsApp орқали алоҳида гуруҳлар ўртасида маълумот тарқатиш имконияти аҳамиятлидир.

Истанбулдаги "Ҳуррият" газетаси мухбири Ердем Гунашга кўра, WhatsApp тармоғидаги гуруҳидан намойиш борасида аниқ маълумот олиш манбаи сифатида фойдаланмоқда.

2009 йилда йўлга қўйилган WhatsApp иловасини 1 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.

Дунёнинг турли бурчакларида бўлиб ўтаётган намойишлар пайти Twitter ва Facebook ижтимоий тармоқлари норозиларнинг асосий кураш воситаларидан бири сифатида кўрилмоқда.


PS.
Ozodlik radiosi ham allaqachon WhatsApp da.

+420 724 971 539

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG