Линклар

Кейинги ҳафталар ичи Озодликка мурожаат қилаëтган ўзбекистонликлар банклардаги бедодликлардан шикоят қилмоқдалар.

Мактаб ўқитувчиларининг уйма-уй юриб пенсионерларни ўз пенсиясини пластик карточкага кўчиришга мажбурлаши¸ пенсионерларнинг ойлаб пул ололмай ҳалак бўлаëтгани Ўзбекистон банкларининг жиддий системик муаммолар гирдобига тортилганини кўрсатмоқда.


Шунингдек¸ GM Uzbekistan қўшма корхонасида ҳали йиғилмаган машиналар учун нақд сўм тўлаб¸ шартнома тузиш амалиëтининг яна бошлангани¸ мустақил кузатувчилар фикрича¸ мамлакатдаги сўм тақчиллигининг юзага қалқиб чиқаëтган яна бир аломатидир.

Айни пайтда¸ Марказий банк жорий қилган чекловга кўра¸ Ўзбекистон банкларида хорижий валюта ҳисобига эга ўзбекистонликлар хорижга чиққанда ўз ҳисобларидан 80 доллардан ортиқ пул ола олмай ҳалаклар. Бу муаммога муносабат билдирган Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг конвертация бўлими мутахассиси Санжар Рихсиев Озодлик мухбирига:

- Барча банкларга 100 доллар қилиб Марказий банкнинг ўзи қўйган. Бу шу мақсадда қилинганки, масалан ҳар хил одамлар чиқиб кетаяпти, бировлар номига карталар олиб, хуллас бу тизимдаги қаллобликка қарши шундай қилинган. Аслида, 100 доллар етарли. Чунки, жуда узоқ борса¸ фуқаролар бир-икки ҳафтага боради. Шунда ҳар куни 100дан ечиб олиб бемалол ишлатса бўлади, дея жавоб берди.



Ўзбекистон президентининг банклар фаолиятини яхшилаш¸ уларга нисбатан ишончни кучайтиришни иддао қилган кўплаб қарор ва фармонларига зид равишда¸ амалда ўзбекистонликлар банкка қўйган ўз пулига ўзи эга бўла олмаëтир.



Ўзбекистондаги ягона¸ миллий авиакомпания бўлмиш "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг ўз хизматини 1 июлдан бошлаб миллий пул сўм ўрнига¸ АҚШ долларида таклиф қилишга ўтаëтгани ҳақида сиздирилаëтган маълумотлар¸ Ўзбекистон банкларида нафақат сўм¸ балки хориж валюта заҳиралари ҳам юпқалашиб қолгани аломати сифатида кўрилмоқда.

Сизнингча:

Ўзбекистонда сўм тақчиллашгани ортидаги асосий сабаб нима?

Ҳозирги ҳукумат юрғизаëтган иқтисодий сиëсат шароитида нормал монетар сиëсат оли бориш мумкинми?

Ўзбекистондаги пул-молия сиëсатининг муаллиф ва бошқарувчилари ким?

Сўм тақчиллигига барҳам беришнинг йўллари қандай?

Ўзбекистоннинг хорижий валюта заҳиралари ҳақида қандай маълумотга эгасиз ?

Мамлакат қонунларига зид равишда¸ Ўзбекистонда асосий олди-бердининг¸ кўп ҳолларда расман¸ АҚШ долларида олиб борилишининг сабаблари нима?

Ўзбекистон банклари билан ишлаш тажрибангиз қандай ва "дўппи бундан сўнг янада торроқ кела бошласа"¸ улардан яна қандай амаллар кутасиз?



10 июн куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда ана шу каби саволларга жавоб излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз суҳбат иштирокчисига айланинг.

Хусусан¸ Ўзбекистон банк тизимига алоқадор муштарийларни бу мулоқотда қатнашишга таклиф этамиз.





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG