Линклар

logo-print
Жанубий Африканинг собиқ президенти Нелсон Мандела ўпка яллиғланиши ташхиси билан бугун яна касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда Жанубий Африка президентининг маъмурияти раҳбари Жэйкоб Зумнинг билдиришича, 94 ёшли Мандела Претория касалхонасида, унинг аҳволи жиддий, аммо барқарордир.

Нобел мукофоти лауреати Нелсон Мандела Жанубий Африкада апартеидга қарши курашиб, умрининг 27 йилини қамоқда ўтказган.

1990 йилда озодликка чиққан Мандела орадан тўрт йил ўтиб президентлик сайловида ғолиб чиқди ва Жанубий Африканинг илк қора танли президенти бўлди.

У яқиндагина юрак хасталигидан даволанган эди.
XS
SM
MD
LG