Линклар

logo-print
Покистоннинг янги ҳукумати АҚШ элчисига Шимолий Вазиристонда амалга оширилган дрон ҳужумлари юзасидан норозилик билдирди.

Жума кечқурун АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган зарбалар оқибатида Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Шимолий Вазиристон минтақасида етти жанггари ўлдирилган.

Чоршанба куни қасамёдга келтирилган Покистоннинг янги бош вазири Навоз Шариф АҚШ ўзга мамлакат суверенитетига дахл қилаётганини айтиб, дрон ҳужумларини зудликда тўхтатишга чақирди.

Ўтган ой АҚШ президенти Барак Обама ўз мамлакати бундан буён учувчисиз бошқариладиган учоқлардан фойдаланишни чеклашни режалаётгани ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG