Линклар

Қирғизистон жанубида этник зўравонликлар рўй берганидан уч йил ўтиб ҳам содир этилган жиноятлар учун адолат қарор топгани йўқ.

Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти бу ҳақда баён қилди.

2010 йил июн ойида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида рўй берган миллатлараро низонинг уч йиллиги арафасида эълон қилган ҳисоботида ташкилот қирғиз расмийларнинг жавобгарларни жазога тортиш борасида берган ваъдалари ижобат бўлмай қолаётганини эслатди.

Қирғизистон жанубида уч йил аввал содир бўлган этник зўравонликлар оқибатида 400дан зиёд одам нобуд бўлган, минглаб уй вайрон этилган эди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, зўравонликлардан кўп жабр кўрганлар ва мол-мулкидан ажралганларни аксари этник ўзбеклардир ва айбдор сифатида жазога тортилаётганлар ҳам ўзбеклар бўлиб қолмоқда.

Этник ўзбеклар устидан маҳкамалар уларнинг ҳуқуқлари қўпол бузилиши қабатида амалга ошган.
XS
SM
MD
LG