Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 02:47

Британия ТИ вазири биринчи ўринбосари Ўзбекистонга келади


Британия ТИ вазирининг Ҳамдўстлик давлатлари бўйича биринчи ўринбосари Саида Варси.
Британия ТИ вазирининг Ҳамдўстлик давлатлари бўйича биринчи ўринбосари Саида Варси.
11 июн куни Британия Ташқи ишлар вазирининг Ҳамдўстлик давлатлари бўйича биринчи ўринбосари, Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг дин ишлари бўйича давлат вазири баронесса Саида Варси Ўзбекистонга ишчи ташрифи билан келади.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси, Олий Мажлис Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида бўладиган учрашув ва музокаралар чоғида Британия-Ўзбекистон муносабатларининг долзарб масалаларни муҳокама этилиши режаланган.

Бу баронесса Варсининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлади.

Саида Варси илк бор Ўзбекистонга ўтган йил апрелида Ўзбекистон-Британия ҳамкорлиги доирасида Консерватив партия раисдоши сифатида ташриф буюрган эди.
XS
SM
MD
LG