Линклар

Ливия шарқида жойлашган Бенғози шаҳрида қонли тўқнашувлар рўй берди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, шанба куни одамларлар Мудофаа вазирлиги рухсати билан фаолият юритаётган қуролли гуруҳлар тарқатиб юборилиши талаби билан Libya Shield ташкилоти бош қароргоҳи олдида норозилик намойиши ўтказган.

Шундан сўнг қуролли гуруҳ аъзолари билан намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлган.

Зўравонлик авж олганидан кейин тартиб ўрнатиш учун ҳукумат қўшинлари аралашган.

Шифокорларга кўра, бир неча саот давом этган тўқнашувлар пайтида камида 25 киши нобуд бўлган, саксонга яқин одам жароҳат олган.

Сўнгги ойлар давомида Ливияда қуролли гуруҳларга қарши норозиликлар кучайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG