Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:40

Нелсон Манделанинг аҳволи оғир, аммо барқарор экани маълум қилинди


Нелсон Мандела.
Нелсон Мандела.
Ўпка яллиғланиши ташхиси билан шанба куни Претория шаҳридаги касалхонага ётқизилган Жанубий Африка Республикаси собиқ президенти Нелсон Манделанинг аҳволи оғир, аммо барқарор экани маълум қилинди.

Якшанба куни ҳукуматнинг матбуот котиби Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби Мандела касалхонага ётқизилганидан бери ўзи мустақил нафас олаётганини билдирди.

Келаси ой 95 ёшга тўлиши кутилаётган Мандела сўнгги йилларда соғлиги ёмонлашгани боис жамоатчиликка кўриниш бермай келмоқда.

Жорий йил апрелида у касалхонада ўпка шамоллашидан 10 кун даволанган.

Апартеид режими даврида 27 йил тутқунликда сақланган Нелсон Мандела қамоқда сил касаллиги билан оғриган.
XS
SM
MD
LG