Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 июн куни Пекин шаҳридан Жанубий Корея пойтахти Сеулга борди.

Мураббий Миржалол Қосимов шогирдлари жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида 11 июн куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши яшил майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар устидан ғалаба қозонса, 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўлланма олиши мумкин.

Ўзбекистон жамоаси 6 июн куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон жамоаси 7 июн куни Сеулга бориши режаланган эди.

Бироқ ёмон об-ҳаво шароити сабабли жамоа Сеул шаҳрига 9 июн куни етиб борди.
XS
SM
MD
LG