Линклар

logo-print

Олланд қарз бўҳрони битганини иддао қилмоқда


Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президент Франсуа Олланд Японияга сафари чоғида евроҳудудда қарз бўҳрони тугагани ҳақида билдирди.

Япон корчалонлари билан якшанба кунги учрашув чоғида Олланд бўҳрон Европа давлатларини заифлаштирмаганини, билъакс, уларнинг мустаҳкамланиши учун замин ҳозирлаганини айтди.

Франция президенти сўзларига кўра, Европа ҳозирги пайтда барқарорлик ва яхлитликни сақлаб қолиш учун барча зарур воситаларга эга.

Олланд сўзларини келтирган Би-би-си Европа мамлакатларининг кўпи ҳали-ҳамон рецессия ва ишсизлик муаммоси домидан чиқа олмаганини қайд этади. Хусусан, Олланд раҳбарлик қилаётган Францияда жорий ойда ишсизлик сўнгги ўн беш йил ичида энг юқори даражага кўтарилган.
XS
SM
MD
LG