Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати Эрбилда мажлис ўтказди


Эрбилга келган Ироқ ҳукумати аъзоларини аэропортда Курд минтақавий ҳукумати раҳбари Масъуд Барзоний кутиб олган.

Эрбилга келган Ироқ ҳукумати аъзоларини аэропортда Курд минтақавий ҳукумати раҳбари Масъуд Барзоний кутиб олган.

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Ироқ Курдистони маркази бўлмиш Эрбил шаҳрида ҳукумат мажлисини ўтказди. Шу тариқа, мамлакат ҳукумати расмий Бағдод ва Ироқ шимолида яшовчи курдлар ўртасидаги тарангликни юмшатишга уринмоқда.

Эрбилда якшанба куни ўтказилган мажлис ҳукуматнинг Ироққа хориж аскарлари кирган 2003 йилдан буён ўтказилмиш илк мажлиси бўлди.

Маълумотларга кўра, вазирлар Эрбилга ҳарбий учоқда етиб келганлар, аэропортда уларни Курд минтақавий ҳукумати раҳбари Масъуд Барзоний кутиб олган.

Ироқ шимолидаги курдларга кенг кўламли мухторият берилганига қарамай, Эрбил ва Бағдод ўртасида Киркук шаҳри ва бошқа ҳудудлар мақоми борасида қарама-қарши қарашлар мавжуд.

Ироқ Курдистони расмийлари хорижий ширкатлар билан бир нечта нефт шартномаси имзолаган, бироқ бу шартномалар расмий Бағдод томонидан тан олинмай келинади.
XS
SM
MD
LG