Линклар

logo-print
Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида 2010 йилнинг июн ойида содир бўлган фожеа қурбонлари хотирланади.

Июн воқеаларининг уч йиллиги муносабати билан ўтказилаётган хотира тадбирларига мамлакат бош вазири Жантўрў Сатибалдиевнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Қирғизистон жанубида уч йил муқаддам содир бўлган воқеалар чоғида, расмий маълумотларга кўра, 442 киши ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлардан 295 нафарини, яъни 70 фоизини ўзбеклар, 123 нафарини ёки 29 фоиздан ортиқроғини эса қирғиз миллатига мансуб кишилар ташкил қилган. Шунингдек, июн воқеалари пайтида 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғур ҳам нобуд бўлган.

Ўш мэрияси матбуот хизматига кўра, бугун соат 11 да Ўш шаҳрининг марказий майдонида маҳаллий оқсоқоллар ва бошқа ўшликлар уч йил аввалги ҳодисалар чоғида нобуд бўлган кишиларни хотирлаб, Қуръон тиловат қилишади.
XS
SM
MD
LG