Линклар

Ўзбекистонда яна бир партия раиси алмашди


Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг янги раиси Наримон Умаров.

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг янги раиси Наримон Умаров.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбари Наримон Умаров “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг раиси этиб сайланди.

Бу ҳақда 12uz.com сайти партия матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилади.

60 ёшли Наримон Умаров 65 ёшли профессор Исмоил Саифназаров ўрнига раисликка сайланган.

Маълумотларга кўра, сўнгги уч ой ичида Ўзбекистонда фаолият юритаётган учта партияда раис алмашган. Жумладан, апрел ойида Ҳотамжон Кетмонов Латиф Ғуломов ўрнига Ўзбекистон Халқ-демократик партиясига раҳбар бўлиб келган бўлса, май ойида Сарвар Отамуродов Ахтам Турсунов ўрнига “Миллий тикланиш” партиясига раис этиб сайланган.

“Таҳлилчилар бу ўзгаришларни Ўзбекистонда 2014 йили бўлиб ўтажак навбатдаги парламент сайловлари билан боғламоқда”, деб ёзади 12uz.com.

Номи зикр этилган уччала партия ҳам Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган барча партиялар каби президент Ислом Каримов сиёсатини қўллаб келади.
XS
SM
MD
LG