Линклар

Душанба куни эрталаб толиблар Афғонистон пойтахти Кобулдаги аэропорт яқинида ҳужум уюштирдилар.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Содиқ Содиқий камида беш нафар тиш-тирноғигача қуролларган жанггари хавфсизлик кучлари билан отишмага киришгани ҳақида билдирди.

Вазирлик расмийси ҳозиргача уч жанггари ўлдирилгани, яна шунча жанггари қурилаётган бино ичида эканини айтди. У полиция ва фуқаролардан қурбон берилмаганини қўшимча қилди.

Толиблар вакили Забиуллоҳ Мужоҳид Толибон жанггариларининг ҳужуми НАТОга қарши қаратилганини айтди. Кобул аэропортида НАТО қўмондонлигининг штаб-квартираси ҳам жойлашган.

Кобул полицияси баёнотида жанггарилар худкуш камзулини кийиб олганлари ва аэропорт яқинида қурилаётган биноларга кириб олиб, ҳарбий объектларни ўққа тутганлари қайд этилади. Шунингдек, бу ерда қаттиқ портлаш содир бўлгани ҳақида ҳам айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG