Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар Истанбул марказидаги Тақсим майдонида қолмоқда. Душанба куни намойишлар бошланганига 11 кун тўлди.

Эрдўғон якшанба куни қилган чиқишида ўз сабр косаси чексиз эмаслигидан огоҳлантириб, юзага келган бўҳронни бундан олти йил аввал ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олишга урингани билан боғлиқ ҳодисага қиёслади.

Пойтахт Анқарада қилган чиқишида Эрдўғон ўз тақдири кўчадаги норозиликлар эмас, овоз бериш қутиси воситасида ҳал этилишини таъкидлади.

Полиция кучлари Эрдўғон чиқиш қилган жойдан бир неча километр нарироқдаги майдонда аксиҳукумат намойишчиларини тарқатиш учун кўз ёшини оқизувчи газ билан сув пуркагичларни қўллади.

11 кундан бери давом этаётган намойишларда чиққан зўравонликлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди 5000 одам жароҳатланди. Истанбулнинг Тақсим майдони яқинидаги боғни реконструкция қилиш режаларига норозилик ўлароқ бошланган намойишлар бутун мамлакат бўйлаб 78та шаҳарда ўтказилди.
XS
SM
MD
LG